А Серия. «Наполи» сафарда «Торино»га ютқазиб қўйди
Италия А Серияси 7-туридан ўрин олган баҳсда «Наполи» сафарда «Торино» меҳмони бўлди ва минимал ҳисобда мағлубиятга учради.
Беллашувдаги ягона гол 32-дақиқада Жованни Симеоне томонидан киритилди.
Шу тариқа, «Наполи» ушбу натижадан сўнг турнир жадвалидаги пешқадамлигини йўқотишга яқин турибди. Неаполликлар ҳисобида 15 очко бор ва уларни худди шунча очко билан «Рома» таъқиб қилиб келмоқда.
«Торино» эса ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 8 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилиб олди.
А Серия. 7-тур
«Торино» — «Наполи» 1:0
Гол: Симеоне (32).
Торино — Исраел, Тамез, Марипан, Коко, Педерсен, Казадеи, Аслани (Исмаили, 84), Нкунку (Бираги, 75), Влашич (Гинейтис, 75), Симеоне (Нгонге, 62), Адамс (Запата, 84).
Наполи — Милинкович-Савич, Ди Лоренсо, Бекема, Жезус (Буонджорно, 63), Оливейра (Ланг, 63), Гилмур (Элмаз, 82), Нерес (Политано, 74), Ангисса, Де Брюйне, Спинассола, Лукка (Амброзино, 74).