А Серия. «Наполи» сафарда «Лечче»ни мағлуб этиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади
Италия чемпионатининг 9-тур ўйинлари давом эттирилди.
ФОТО: Getty Images
Италия А серияси
28.10.2025, Як.
Лечче
0
Наполи
1
Италия А Серияси 9-туридан ўрин олган баҳсда «Наполи» сафарда «Лечче» меҳмони бўлди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 69-дақиқада Франк Ангисса томонидан киритилди.
Шу тариқа, «Наполи» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 21 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. «Лечче» эса 6 очко билан 16-ўринда бормоқда.
А Серия. 9-тур
«Лечче» — «Наполи» 0:1
Гол: Ангисса (69).
Лечче – Фалкон, Вейга, Гаспар, Габриел, Кулибали, Галло, Рамадани, Бериша, Пийеротти (Тете, 46), Камарда (Стулишч, 70), Банда (Ндри, 65).
Наполи – Милинкович-Савич, Ди Лоренсо, Буонджорно, Жезус, Оливерa (Спинассола, 61), Ангисса, Элмас, Гилмур, Политано (Мактоминей, 61), Лукка (Хойлунд, 61), Ланг (Нерес, 48).
Насрулло Каримов
Журналист