locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Наполи» сафарда «Болонья»га ютқазиб, пешқадамликни бой берди

Италия чемпионатининг 11-тур ўйинлари давом эттирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Наполи» сафарда «Болонья»га ютқазиб, пешқадамликни бой берди
ФОТО: Getty Images
Италия А серияси
09.11.2025, Як.
Болонья
2
Наполи
0

Италия А Сериясининг 11-турида «Болонья» ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлими голсиз якунланган бўлса, танаффусдан сўнг мезбонлар ташаббусни қўлга олди. 50-дақиқада Тейс Даллингга ҳисобни очди, 66-дақиқада эса ҳимоячи Жон Лукуми устунликни мустаҳкамлади.

Шу тариқа, «Болонья» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 21 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. «Наполи» эса 22 очко билан 2-ўринда қолмоқда.

А Серия. 11-тур

«Болонья» — «Наполи» 2:0

Голлар: Даллингга (50), Лукуми (66).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг