locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Наполи» аутсайдер «Пиза»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Конте жамоаси 73 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Наполи» аутсайдер «Пиза»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty images
Италия А серияси
17.05.2026, Як.
Пиза
0
Наполи
3

Италия А Сериясининг 37-тури доирасида Антонио Конте шогирдлари навбатдаги муҳим ғалабани қўлга киритишди. "Наполи" клуби сафарда "Пиза" меҳмони бўлиб, рақибларини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Меҳмонлар таркибида голларни шотландиялик ярим ҳимоячи Скотт Мактоминай, ҳимоячи Амир Ррахмани ҳамда ҳужумчи Расмус Хёйлунд рақиб дарвозасига жойлаб қўйишди.

А Сериянинг 37-туридан сўнг "Пиза" 18 очко билан Италия чемпионати жадвалида 20-ўринни эгаллаб турибди. "Наполи" 73 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

А Серия. 37-тур

«Пиза» — «Наполи» — 0:3

Голлар: Скотт Мактоминай 21 (0:1), Амир Ррахмани 27 (0:2), Расмус Хёйлунд 90 (0:3).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг