А Серия. \"Милан\" сафарда \"Женоа\"дан устун келди
Фото: Getty Images
Италия чемпионатининг 35-турида “Милан” меҳмонда “Женоа”дан устун келди.
Дастлаб мезбонлар 61-дақиқада Витинянинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Кейинчалик Леау 76-дақиқада мувозанатни тиклади. Орадан бир дақиқа ўтиб, Френдруп автогол муаллифига айланди.
Натижада “Милан” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу муваффақиятдан сўнг жамоа ўз очколари сонини 57 тага етказиб, 7-ўринда бормоқда. “Женоа” 39 очко жамғарган ҳолда 13-поғонада қолди.
А Серия. 35-тур
“Женоа” 1:2 “Милан”
Голлар: Витиня 61 – Леау 76, Френдруп 77 автогол
Розикжон Султонмуродов
Журналист