locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Милан» «Парма»га қарши ўйинда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

«Россонерилар» 2:0 ҳисобини ушлаб қола олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Милан» «Парма»га қарши ўйинда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди
ФОТО: Getty Images
Италия А серияси
08.11.2025, Як.
Парма
2
Милан
2

Италия А Сериясининг 11-туридан ўрин олган баҳсда «Милан» сафарда «Парма» меҳмони бўлди ва якунда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Дастлаб меҳмонлар Алексис Салемакерс ва Рафаэл Леаунинг голлари эвазига олдинга чиқиб олганди.

Бироқ «Парма» ўзини тиклаб олиб, Адриан Бернабе ва Энрико Дел Пратоннинг голлари эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

Шу тариқа, «Милан» ушбу натижадан сўнг ўз очколари ҳисобини 22 тага етказиб олиб, онлайн турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Парма» эса 8 очко билан 17-ўринда бормоқда.

А Серия. 11-тур

«Парма» — «Милан» 2:2

Голлар: Бернабе (45+1), Дел Прато (62) — Салемакерс (12), Леау (пен. 25).

Парма – Сузуки, Бернабе (Эрнани, 80), Бритжи, Кутроне, дел Прато, Кейта, Ловик (Валери, 69), Ндияе (Тройло, 46), Пеллегрино, Соренсен, Валенти.

Милан – Менян, де Винтер, Эступинан (Бартесаги, 71), Фофана, Габбия, Модрич, Нкунку (Лофтус-Чик, 60), Павлович, Риччи (Пулишич, 71), Леау, Салемакерс.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг