А Серия. «Милан» — «Наполи» 2:1 (видеошарҳ)
Ўйиндаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг.
ФОТО: Getty images
Италия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган «Милан» ва «Наполи» жамоалари ўртасидаги баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонди.
Ҳисобни учинчи дақиқада миланлик ҳужумчи Алексис Салемакерс очди. 31-дақиқада «қизил-қоралар» форварди Кристиан Пулишич фарқни икки голга етказди.
Иккинчи бўлимда майдон эгаларининг ҳимоячиси Первис Эступиньян жарима майдони ичидаги қоидабузарлик учун майдондан четлатилди. «Наполи» ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне 60-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди.
Ўйиндаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг.
Розикжон Султонмуродов
Журналист