А Серия. «Комо» меҳмонда ғалаба қозониб, ЕЧЛга йўлланма олди
Италия чемпионатининг 38-турида «Кремонезе» ва «Комо» жамоалари ўзаро беллашди. Бу баҳсда меҳмонлар 4:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Учрашувдаги илк голни «Комо» ҳужумчиси Хесус Родригес 36-дақиқада киритди. 51-дақиқада форвард Анастасиос Дувикас меҳмонлар устунлигини икки бараварга оширди. 55-дақиқада эса «Кремонезе» ҳужумчиси Федерико Бонаццоли пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди.
71-дақиқада майдон эгалари сафидан ҳужумчи Милан Джурич ва ярим ҳимоячи Альберто Грасси қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Орадан бир дақиқа ўтиб, 72-дақиқада ҳужумчи Давид Окереке ҳам ўйиндан четлатилди. 74-дақиқада «Комо» футболчиси Лукаш Да Кунья жамоасининг учинчи голини урди ва етти дақиқа ўтиб дубль расмийлаштирди. Учрашув 4:1 ҳисобида якунланди.
Шу тариқа, «Комо» 71 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигасига йўлланма олди. «Кремонезе» эса 34 очко билан 18-поғонада қолди ва келаси мавсумни Б Серияда ўтказади.
А Серия. 38-тур
Кремонезе — Комо 1:4
Голлар: Бонаццоли (55, пенальти) — Родригес (36), Дувикас (51), Да Куня (74 пенальти, 81).