А Серия. \"Комо\" кетма-кет олтинчи ўйинда ғалаба қозонди
Сеск Фабрегас бошчилигидаги Италиянинг “Комо” футбол клуби кетма-кет олтита А Серия чемпионлигини қўлга киритди.
А Сериянинг 36-тур учрашувида “Комо” клуби “Каляри”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув давомида Фабрегас шогирдлари 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётганди. Бироқ биринчи бўлимнинг энг охирида улар нафақат жавоб голини, балки иккинчи голни ҳам уришди. Иккинчи бўлимда улар учинчи голни киритиш орқали ўйинда ғалаба қозонишди.
Бу ғалаба Фабрегас жамоаси учун қаторасига олтинчи ғалаба бўлди. Комо ўтказилган 36 ўйиндан сўнг 48 очко тўплаган ва турнир жадвалида 10ь-ўринда бормоқда. А серияда жон сақлаб қолиш учун курашаётган “Каляри” ҳисобида 33 очко бор ва қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан 7 очко олдинда.
А Серия. 36-тур
«Комо» - «Кальяри» - 3:1 (2:1)
Голлар: Какре, 40, Стрефецца, 45+2, Кутроне, 78 — Адопо, 22