locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Интер» ўз уйида «Верона» билан дуранг ўйнади

Ҳар иккала гол меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Интер» ўз уйида «Верона» билан дуранг ўйнади
ФОТО: Getty images
Италия А серияси
17.05.2026, Як.
Интер М
1
Верона
1

Италия А Сериясининг 2025/2026 йилги мавсуми 37-туридан ўрин олган Миланнинг «Интер» ва «Верона» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Дастлабки гол Андриас Эдмундссон томонидан урилди — меҳмонлар ҳимоячиси иккинчи бўлим бошида, 47-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Учрашув сўнгида, 90+1-дақиқада эса «Верона» ҳужумчиси Кирон Боуи ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

«Верона» 37 та ўйиндан сўнг Серия А турнир жадвалида пастдан иккинчи — 19-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 21 очко мавжуд. Муддатидан олдин чемпионликни нақд қилган «Интер» эса 86 очко билан биринчи ўриндан жой олган.

Италия — А Серия. 37-тур

«Интер» — «Верона» — 1:1

Голлар: 1:0 – 47' Эдмундссон (автогол), 1:1 – 90+1' Боуи

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг