locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Интер» ўз майдонида «Лацио»ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамга айланди

Италия чемпионатининг 11-тур ўйинлари якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Интер» ўз майдонида «Лацио»ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамга айланди
ФОТО: Getty Images
Италия А серияси
09.11.2025, Як.
Интер М
2
Лацио
0

Италия А Сериясининг 11-туридан ўрин олган баҳсда «Интер» ўз майдонида «Лацио»ни қабул қилиб, якунда 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Дастлаб ҳисоб 3-дақиқада Лаутаро Мартинес томонидан очилди. 61-дақиқада эса Анже-Йоан Бонни орадағы фарқни иккитага етказди.

Шу тариқа, «Интер» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 24 тага етказиб, турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. «Лацио» эса 15 очко билан 9-ўринда бормоқда.

А Серия. 11-тур

«Интер» — «Лацио» 2:0

Голлар: Мартинес (3), Бонни (61).

Интер — Зоммер, Ачерби, Аканжи, Бастони, Думфрис (Аугусто, 56), Димарко, Сучич (Зелински, 56), Барелла, Чалҳаноғли (Фраттези, 81), Мартинес (Тюрам, 71), Бонни (Эспозито, 81).

Лацио — Проведел, Башич, Гендузи, Ҳила, Диа (Педро, 65), Иcаксен (Нослин, 65), Кателди (Весино, 65), Лаццари (Пеллегрини, 68), Марушич, Романиоли (Провстгаард, 75), Заккани.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг