locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. Интер сўнгги турда Болоня билан дуранг ўйнади

Италия А сериясининг сўнгги 38-туридан ўрин олган Болоня ҳамда Интер баҳси бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. Интер сўнгги турда Болоня билан дуранг ўйнади
photo: gettyimages
Италия А серияси
23.05.2026, Як.
Болонья
3
Интер М
3

Италия А сериясининг сўнгги 38-туридан ўрин олган Болоня ҳамда Интер баҳси бўлиб ўтди.

Голларга бой кечган қарама-қаршиликда 3:3 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндаги ҳисобни 22-дақиқада миланликлар ҳимоячиси Димарко очди.

Орадан уч дақиқа ўтиб, «Болоня» ҳужумчиси Бернардески мувозанатни тиклади. 42-дақиқада яримҳимоячи Побега майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда, 48-дақиқада «Интер»дан Зелински тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди.

64-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Эспозито жамоасининг учинчи голини урди. 87-дақиқада «қора-кўклар» яримҳимоячиси Анди Диуф ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, «Болоня» 38 та учрашувдан кейин 56 очко билан А Серия жадвалида саккизинчи ўринни эгаллади. Чемпионликни муддатидан аввал таъминлаган «Интер» эса 87 очко билан мавсумни якунлади.

А Серия. 38-тур
Болоня – Интер 3:3
Голлар:
Димарко 22 (0:1), Бернардески 25 (1:1), Побега 42 (2:1), Зелински 48 (3:1, авто гол), Эспозито 64 (3:2), Диуф 87 (3:3).
Болоня: Скорупски, Жоау Мариу, Лукуми, Хеггем, Миранда, Фройлер, Моро, Бернардески, Фергюсон, Роу, Кастро.
Интер: Мартинес, Биссек, Ачерби, Бастони, Луис Энрике, Диуф, Сучич, Мхитарян, Кокки, Эспозито, Мартинес.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг