А Серия. «Интер» сафарда «Кальяри»дан устун келди
Киву шогирдлари 3-ўринга кўтарилди.
ФОТО: Getty images
Италия А Серияси 5-турида “Интер” сафарда “Кальяри”га қарши ўйнади.
Баҳс 2:09 ҳисобида Киву шогирдлари ғалаба қозонди. Голлар Лаутаро Мартинес ва Франческо Эспозито ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, “Интер” жорий мавсумдаги очколарини тўққизтага етказди ва турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди. “Кальяри” эса етти очко билан А Сериясининг тўққизинчи поғонасида жойлашмоқда.
Италия — А Серия. 5-тур
27 сентябрь 2025 йил, шанба.
Кальяри (Кальяри) — Интер (Милан) - 0:2
Голлар: 0:1 — Мартинес (9'), 0:2 — Эспозито (82')
Розикжон Султонмуродов
Журналист