А Серия. «Интер» қийинчилик билан «Верона»ни мағлуб этди
Италия А Сериясининг 10-туридан ўрин олган баҳсда «Интер» сафарда «Верона» меҳмони бўлди ва якунда 2:1 ҳисобига ғалаба қозонди.
Дастлаб Пётр Зелинский 16-дақиқада ҳисобни очди. 40-дақиқада Жовани мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Мартин Фрезе кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Шу тариқа, «Интер» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 21 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. «Верона» эса 5 очко билан 19-ўринда бормоқда.
А Серия. 10-тур
«Верона» — «Интер» 1:2
Голлар: Жовани (40) — Зелинский (16), Фрезе (автогол, 90+3).
Верона — Монтипо, Белла-Котчап, Нелссон, Фрезе, Белғали, Акпа Акпро (88. Харруи), Гальярдини, Бернеде (73. Ниассе), Брадарич, Жиоване (80. Сарр), Орбан (73. Москвера).
Интер — Зоммер, Аканжи, Бишек, Бастони, Луис Энрике (55. Думфрис), Сушич, Чалханоғлу, Зиелинский (55. Барелла), Карлос Августо (65. Димарко), Бонни (55. Эспозито), Лаутаро Мартинес.