locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2026/2027 йилги мавсум учун Ла Лиганинг янги тўпининг расмий сурати пайдо бўлди

Янги тўп STELLAR NITRO деб номланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
2026/2027 йилги мавсум учун Ла Лиганинг янги тўпининг расмий сурати пайдо бўлди
ФОТО: Getty images

Испания Ла Лигаси 2026/2027 йилги мавсумда фойдаланиладиган тўпнинг расмий суратларини эълон қилди.

Германиянинг Puma спорт кийимлари ва пойабзаллари ишлаб чиқарувчисининг янги тўпи STELLAR NITRO деб номланди.

«Ла Лига учун Puma'нинг янги расмий тўпини тақдим этамиз. Янги STELLAR NITRO тўпи замонавий футболнинг тезлиги ва шиддатига мос равишда ишлаб чиқилган», — дейилади Ла Лиганинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасидаги баёнотида.

Испания чемпионати якунларига кўра, турнир жадвалида биринчи ўринни муддатидан аввал «Барселона» эгаллади. Каталонияликлар 38 та ўйинда 94 очко жамғаришди. Мадриднинг «Реал» клуби 86 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликни 72 очко жамғарган «Вильярреал» якунлаб берди.

Ла Лиганинг янги мавсуми 2026 йилнинг август ойида бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг