locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жангга икки ҳафта қолганида Ҳасанбой Дўсматовнинг рақиби алмаштирилди

Бишкекда бўлиб ўтадиган профессионал бокс кечасида андижонлик чемпион филиппинлик Марк Антониога қарши рингга чиқади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жангга икки ҳафта қолганида Ҳасанбой Дўсматовнинг рақиби алмашди
Расм: Olamsport.uz

Аввал хабар берганимиздек, 20 июл куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги “Бишкек Арена”да профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Унда икки карра Олимпиада чемпиони, андижонлик Ҳасанбой Дўсматов ҳам рингга чиқиши режалаштирилган.

Бошида Ҳасанбойнинг рақиби филиппинлик Ричард Ласпон бўлиши кутилган эди. Бироқ жангга бор-йўғи икки ҳафта қолган пайтда рақиб алмашгани маълум бўлди. Энди Дўсматов Филиппиннинг бошқа вакили — 28 ёшли Марк Антониога қарши жанг қилади.

32 ёшли Ҳасанбой Дўсматов шу вақтгача профессионал рингда 6 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. У сўнгги жангини 2023 йил ноябрида Россияда ЖАР вакили Сипхамандла Балега қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра зафар қучган эди.

Марк Антонио эса проф рингда 13 та жанг ўтказиб, 11 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган.

Шунингдек, Бишкекдаги бокс оқшомида бир қатор таниқли спортчилар ҳам иштирок этади:
Дэвид Хименес (Коста-Рика)
Сакен Бибосинов (Қозоғистон)
Мунарбек Сейтбек Уулу (Қирғизистон) — Париж Олимпиадасида ўзбекистонлик Акмал Ҳасанов мураббийлигида иштирок этган

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг