locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Усик ЖЧ-2026 финалида қайси жамоага мухлислик қилишини айтди

2026 йилги жаҳон чемпионати финалида Испания ва Аргентина миллий жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Усик ЖЧ-2026 финалида қайси жамоага мухлислик қилишини айтди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
19.07.2026, Як.
Испания
1
Аргентина
0

Украиналик боксчи Александр Усик 2026 йилги жаҳон чемпионати финали олдидан қайси терма жамоани қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

«Мен Испаниянинг ғалаба қозонишини истайман. Португалия мусобақани тарк этди, шунинг учун энди Испанияга мухлислик қиламан», — деди Усик.

2026 йилги жаҳон чемпионати финалида Испания ва Аргентина миллий жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 19 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Маълумот учун, Александр Усик профессионал боксда ҳалигача мағлубиятга учрамаган. Украиналик чармқўлқоп устаси фаолияти давомида ўтказган 25 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг