locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таниқли россиялик блогер украинецга қарши жангдан сўнг Баҳодир Жалоловни танқид қилди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Таниқли россиялик блогер украинецга қарши жангдан сўнг Баҳодир Жалоловни танқид қилди
Расм: gettyimages.com Баҳодир Жалолов

Бокс мавзусида ёзишга ихтисослашган россиялик блогер ўзининг телеграм-канали — MMA & Boxing орқали Баҳодир Жалоловнинг 5 апрел куни бўлиб ўтган жангидан олинган таассуротлари билан бўлишди. Унга кўра, икки карра олимпия чемпиони ҳали ҳам профессионалга хос ўйин кўрсата олмаяпти.

«Баҳодир Жалоловнинг жангини кўрдим — даҳшат! Ҳали ҳам айнан ҳаваскорча услуб: рингда айланиб юради, масофадан туриб комбинациялар ва секин зарбалар беради. Охирида эса рақибининг елкасига осилиб, жангни шундай якунлади. Шуниси ҳам борки, украин боксчисини жангга бир кун қолганда олиб келишди — у акклиматизациядан ҳам ўта олмаган, шунда ҳам олимпия чемпионини анча терлатди. Жалолов сакрамади, ҳаракат қилмади — фақат босим ўтказди, холос».

Блогер Матвеев рақибнинг параметрларига ҳам эътибор қаратган: 135 килограмм вазн, бўйи — 190 сантиметр. Эслатиб ўтамиз, 5 апрел куни Баҳодир Жалолов украин боксчиси Игорь Шевазовскийга қарши жанг ўтказди. 10 раунд давом этган жанг якунида ўзбекистонлик боксчи ҳакамлар қарорга кўра ғалаба қозонди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг