Бокс. Бугун Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов рингга кўтарилади
ФОТО: Top Rank Boxing
Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан профессионал бокс оқшомида ташкил этилади.
Эътиборли жиҳати, мазкур оқшомда икки карра Жаҳон ва Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов ҳам ўз жангларини ўтказади.
Супер оғир вазн тоифасида 10 раундлик жанг:
Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 14-0, 14 KO)
Игор Шевадзутский (Украина, 12-2, 10 KO)
Ярим енгил вазн тоифасида 8 раундлик жанг:
Отабек Холматов (Ўзбекистон, 12-1, 11 KO)
Жейсон Кано Манигоc (Филиппин, 30-12-2, 20 KO)
Эслатиб ўтамиз, жанглар Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.
Насрулло Каримов
Журналист