Лазизбек Мулложонов WBC Гран-Присида чорак финалга йўлланма олди
Ўзбекистонлик боксчи марокашлик Юнесс Баалани йирик ҳисобда мағлуб этди
Расм: Gazeta.uz
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC Гран-присининг нимчорак финал жанглари қизғин паллага кирди. Турнирнинг энг оғир вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Лазизбек Мулложонов иккинчи босқич доирасида марокашлик Юнесс Баалага қарши рингга кўтарилди. Жанг 6 раундга мўлжалланган бўлиб, у тўлиқ масофада ўтди.
Мулложонов барча раундларда устунликка эга бўлиб, ҳакамларнинг якдил қарор билан — 60:54 ҳисобида — ғалабага эришди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эндиликда Лазизбек Мулложонов август ойида бўлиб ўтадиган чорак финал баҳсларида иштирок этади.
Қайд этиш жоиз, ундан аввал Мужибилло Турсунов ва Аюбхон Бахтиёров ҳам мусобақанинг иккинчи босқичида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олган эдилар.
Бакрадзе Иман
Редактор