Аюбхон Бахтиёров WBC Гран-Присида чорак финалга йўл олди
Ўзбекистонлик боксчи Колумбия вакили Боланони мағлуб этиб рақибига фаолиятидаги илк мағлубиятни етказди
Расм: Gazeta.uz
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича нуфузли WBC Гран-Приси мусобақаси давом этмоқда.
Ярим енгил вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Аюбхон Бахтиёров (6-0) мусобақадаги иккинчи жангини колумбиялик Жон Боланога қарши ўтказди. Чорак финал йўлланмаси учун кечган беллашув 6 раунд давом этди ва унда Бахтиёров бир овоздан — 59:55 ҳисобида — очколар эвазига ишончли ғалабага эришди.
Бу натижа орқали Аюбхон нафақат мусобақа чорак финалига йўл олди, балки Жон Боланони профессионал фаолиятида илк марта мағлубиятга учратди.
Бахтиёров учун бу ғалаба проф рингдаги олтинчи ютуқ бўлди ва у ҳозирча мағлубиятсиз ҳаракат қилмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор