locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

IBA Pro 2: Мадияр Саидраҳимов россиялик рақибини муддатидан олдин мағлуб этди

Бокс
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
IBA Pro 2: Мадияр Саидраҳимов россиялик рақибини муддатидан олдин мағлуб этди
Расм: sports.kz Мадияр Саидраҳимов

Россиянинг Челябинск шаҳрида профессионал бокс бўйича IBA Pro 2 мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу турнирда ўзбек боксчисининг навбатдаги жанги ҳам ғалаба билан якунланди.

Ўзбекистонлик оғир вазн тоифасидаги боксчи Мадияр Саидраҳимов россиялик Андрей Стоцкийга қарши рингга чиқди. Олти раундлик жанг охирги раундда ҳакам томонидан тўхтатилди — Саидраҳимов техник нокаут билан муддатидан олдин ғалаба қозонди.

27 ёшли Саидраҳимов учун бу профессионал карерасидаги иккинчи ғалаба бўлди. Унинг рақиби, 30 ёшли Андрей Стоцкий, россиялик Сергей Лубкович (5–1–1) сингари, профессионал рингдаги илк мағлубиятини қабул қилди. Лубкович аввалроқ ўзбек боксчиси Саиджамшид Жаъфаровга ютқазган эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг