locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саиджамшид Жаъфаровнинг бешинчи ғалабаси: ўзбекистонлик боксчи IBA Pro 2 мусобақасида тажрибали рақибини мағлуб этди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Саиджамшид Жаъфаровнинг бешинчи ғалабаси: ўзбекистонлик боксчи IBA Pro 2 мусобақасида тажрибали рақибини мағлуб этди
Расм: ruwiki.ru Саиджамшид Жаъфаров

Россиянинг Челябинск шаҳрида профессионал бокс бўйича IBA Pro 2 мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчилар Саиджамшид Жаъфаров ва Мадияр Саидраҳимов рингга чиқишди.

Premier Boxing Academy жамоаси аъзоси Саиджамшид Жаъфаров тажрибали россиялик Сергей Лубковичга қарши жанг қилди. Ўрта ёқин вазн тоифасида ташкил этилган жанг 6 раунд давом этди ва ҳакамлар якдил қарори билан ўзбекистонлик боксчининг ғалабаси билан якунланди.

Бу ғалаба Жаъфаров учун профессионал карерасидаги бешинчиси бўлди. Унинг натижалари — 5 ғалаба ва 1 мағлубият (5–1). Мағлуб бўлган 29 ёшли Сергей Лубкович ҳисобида ҳозирда 19 жанг мавжуд: 18 та ғалаба ва 1 та мағлубият.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг