locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Геннадий Головкин World Boxing раҳбари бўлиши мумкин

Қозоғистонлик чемпион халқаро ташкилот президенти лавозими учун курашга киришади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Геннадий Головкин World Boxing раҳбари бўлиши мумкин
Расм: Olympic.kz

Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари ва афсонавий боксчи Геннадий Головкин халқаро бокс ташкилоти — World Boxing президенти лавозими учун бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда sports24.kz нашри Уалихан Косанбайга таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, сайловлар жорий йилнинг 2 сентябрь куни Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида ташкилотнинг навбатдаги конгресси доирасида ўтказилади. Ҳозирда World Boxing президенти сифатида Нидерландия вакили Борис ван дер Ворст фаолият олиб бормоқда, аммо унинг бу лавозимда қолиши ҳозирча номаълум.

Геннадий Головкин ташкилот тузилмасида аллақачон муҳим ўринни эгаллаб турган — у World Boxing’нинг олимпия комиссиясига раҳбарлик қилади. Ушбу комиссия 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларидаги бокс мусобақаларини ташкил этиш учун жавобгар ҳисобланади.

Остонадаги бокс бўйича жаҳон кубогида ўзбекистонлик спортчилар учун учинчи кун тақвими.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг