Ўзбекистонлик яна уч боксчи Жаҳон кубогида рингга чиқади
Аёллар терма жамоаси кечаги баҳсларда икки ғалабани қўлга киритди, бугун яна уч боксчи рақобатга қўшилади
Расм: boxing.uz
Остонада бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақасининг навбатдаги куни якунланди. Унда Ўзбекистон аёллар терма жамоасидан уч нафар спортчи иштирок этди. Уларнинг иккитаси ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
• -54 кг: Феруза Қозоқова — Анел Сакиш (Қозоғистон) — 5:0
• -57 кг: Хуморабону Мамаҷонова — Ши-Йи Ву (Хитой Тайпейи) — 0:5
• -75 кг: Азиза Зокирова — Оливия Тоборек (Полша) — 5:0
2 июл куни ҳам саралаш босқичида яна уч нафар ҳамюртимиз иштирок этади. Улар қуйидаги рақибларга қарши жанг қилади:
• -48 кг: Фарзона Фозилова — Назим Кизаибай (Қозоғистон)
• -51 кг: Сабина Бобоқулова — Мартина Вассалло (Италия)
• -65 кг: Навбахор Ҳамидова — Ангелсен Маделейне (Норвегия)
Бакрадзе Иман
Редактор