locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Боб Арум: Ломаченкода бел муаммолари бор эди — у энг яхши формасида бўлмаса, рингга чиқмайди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Боб Арум: Ломаченкода бел муаммолари бор эди — у энг яхши формасида бўлмаса, рингга чиқмайди
Расм: gettyimages.com

Top Rank промоутерлик компанияси президенти Боб Арум енгил вазн тоифасида IBF ва IBO камарлари соҳиби бўлган украиналик Василий Ломаченконинг (18-3, 12 KO) фаолиятини якунлаш қарорини изоҳлади.

— Ломаченко — ҳақиқий спортчи, жиддий ва муросасиз жангчи. Аммо унинг белида муаммолар бор эди. Бу муаммоларни бартараф этишга уринишди, афсуски, бунинг иложи бўлмади.
Шу сабабдан у нафақага чиқишга қарор қилди. Василий ўзини энг юқори даражада намоён этолмаса, у рингга чиқмайди. Унинг қарорини тўлақонли тушунаман ва ҳурмат қиламан. У ҳам, отаси ҳам ҳақиқий профессионаллар. Қанийди, ҳар бир жангчи Ломаченко сингари бўлса, — деди Арум.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Ломаченко сўнгги жангини 2024 йил май ойида ўтказган ва унда Жорж Камбососни мағлуб этган эди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг