locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Украина бокси афсонаси Василий Ломаченко фаолиятини якунлади

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Украин бокси афсонаси Василий Ломаченко фаолиятини якунлади
Расм: gettyimages.com

Икки карра Олимпиада ғолиби, профессионал бокснинг уч вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, украиналик машҳур боксчи Василий Ломаченко ўз фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди. Ломаченко 2024 йил май ойидаги сўнгги жангини IBF камари учун ўтказиб, уни қўлга киритганди. Шу билан у профессионал фаолиятини юқори нуқтада якунлади. Унинг фаолияти 18 ғалаба ва 3 мағлубиятдан иборат.

“Ҳар бир спортчининг ҳаётида бу кун етади. Ҳар бир нарсанинг бошланиши бўлганидек, якунланиши ҳам табиий. Менга шу фурсат етди. Мени бутун дунёга танитган бокс қўлқопларимни михга илиш вақти келди”, — деб ёзди 37 ёшли Ломаченко ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, Ломаченко Пекин-2008 ва Лондон-2012 Олимпиадаларида тилла медалларга сазовор бўлган. Профессионал рингдаги учинчи жангининг ўзидаёқ жаҳон чемпионига айланган ва бор-йўғи 12 та жангда учта вазн тоифасини забт этиб, ноёб ютуққа эришган. Унинг исми замонавий бокс тарихига алтын ҳарфлар билан ёзилди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг