locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳодир Жалолов танқид остида — Ғарбда унинг фаолияти устидан кулишди

Олимпиада чемпиони фақат бир марта жанг қилгани ва фаоллиги пасайгани Ғарб ОАВ танқидига сабаб бўлди
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баҳодир Жалолов танқид остида — Ғарбда унинг фаолияти устидан кулишди
Расм: Olympic.uz

Польшалик супертяжеловес Камил Соколовский ўз фаолиятидаги энг кучли рақиб сифатида Баҳодир Жалоловни тилга олди. У 2022 йили ўзбекистонлик боксчидан техник нокаут орқали мағлуб бўлган ва ўша жангни рингдаги энг оғир синов деб атаган.

Бу баёнотга бокска бағишланган машҳур #RingsideFracas подкасти ўз муносабатини билдириб, Жалолов ва унинг жамоасини танқид қилди:
«Соколовский нима учун Жалоловни танлаганини тушунаман. Аммо ни Жалолов, ни унинг атрофидагилар профессионал боксни жиддий қабул қилаётгандек туюлмайди. Олимпиададан кейинги фаолиятлари — ҳақиқатан ҳам кулгули», — деб ёзилди подкастнинг расмий X-саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 2024 йилги Олимпиадада иккинчи бор олтин медал қўлга киритган. Аммо шундан сўнг у профессионал рингда фақат бир марта жанг қилган — жорий йил 5 апрел куни Остонада украиналик Игор Шевадзуцкийни ҳакамлар якдил қарори билан мағлуб этган.

«Катта ўзбек»нинг июл ойида АҚШдаги навбатдаги жанги ҳам режалаштирилган эди, бироқ рақибининг соғлиқ муаммолари сабаб бекор қилинди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг