5 апрель куни Бразилияда ўтаётган Жаҳон Кубоги доирасида ўзбекистонлик боксчилар иштирокида ярим финал жанглари бўлиб ўтди
5 апрель тунда Жаҳон Кубогида уч нафар ўзбекистонлик спортчи рингга чиқди.
-55 кг вазн тоифасида Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон) Гватемалалик Жосе Фелипега қарши жанг ўтказди. Ушбу жангда ўзбекистонлик боксчи мутлақ устунлик кўрсатиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа финалига йўл олди.
Яна бир ярим финал жангда -80 кг вазнда Жавоҳир Умматалиев (Ўзбекистон) Қозоғистонлик Диас Молжигитовга қарши жанг қилди. Ўзбек боксчиси катта қийинчиликсиз рақибини мағлуб этиб, 5:0 ҳисобида финалга чиқди.
Ўзбекистон учун учинчи ярим финал -85 кг вазн тоифасида Акмалжон Исроилов (Ўзбекистон) ва Якуб Страшевски (Польша) ўртасида кечди. Бу жангда ҳам ўзбекистонлик боксчи ишончли ғалабага эришиб, 5:0 ҳисобида финалга йўл олди. Акмалжон Исроилов Жаҳон Кубоги финалида.