5 апрел куни ўзбек спортчилари учун ярим финал жанглари тақвими
Расм: Olamsport.uz Жавоҳир Умматалиев
Бразилияда WBO қошида ташкил этилган, WBA ҳомийлигида ўтаётган профессионал бокс бўйича World Boxing Championship турнири давом этмоқда. 5 апрел куни ўзбекистонлик боксчилар ярим финал поедингларини ўтказишади.
Жанглар тақвими Тошкент вақти билан:
Соат 03:15 да -55 кг вазндаги жанг бошланади. Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон) Жосе Фелипе (Гватемала)га қарши рингга чиқади.
04:00 да -80 кг вазнда Жавоҳир Умматалиев (Ўзбекистон) ва Диас Молжигитов (Қозоғистон) ўзаро тўқнаш келади.
Шундан сўнг, 04:45 да -85 кг вазн тоифасида Акмалжон Исроилов (Ўзбекистон) ва Якуб Страшевски (Польша) ўртасидаги ярим финал жанги бўлиб ўтади.
Турнир жанглари Тошкент вақти билан соат 02:00 да бошланади.
Бакрадзе Иман
Редактор