Шаҳзод Раҳматуллаев: «Дадамнинг туғилган кунига гол уришни ният қилгандим, бунга эришдим»
Суперлига 19-турида "Қизилқум" сафарда "Хоразм"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол Шаҳзод Раҳматуллаев томонидан киритилди. Бу суҳбатдан сўнг Sports24.uz мухриби билан суҳбатлашди.
"Хоразм"га қарши ўйинни яхши бошладик. Мураббийлар томонидан кўпроқ босим ўтказишимиз кераклиги айтилганди. Тезкор гол уришимиз муҳимлиги уқтирилганди. Худога шукрки, вазифани бажардик ва тезкор гол уришга муваффақ бўлдик.
18 август куни дадамни туғилган кунлари эди. Ўша куни эрталаб дадамга айтгандим. Бугун гол уриб, сизга бағишлайман деб. Тўғри ният қилган эканман, “Хоразм”га қарши баҳсда ўша муҳим голни уришга муваффақ бўлдим.
Акмал ака Рустамов бош мураббий сифатида иш бошлаганидан бери Суперлигада мағлуб бўлганимиз йўқ. 8та ўйиндан бери мағлубиясиз одимлаб тарихий натижа қайд этяпмиз. Бунга кўз тегмасин. Ўйлайманки, ғалабали сериямизни давом эттира оламиз.
Кейинги ўйинни ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Мухлисларимиз стадионга келиб қўллаб-қувватлашади ва бизни ёлғизлатиб қўйишмайди. Умид қиламанки, бу ўйинда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизни қувонтиришни мақсад қилганмиз”, — дейди Раҳматуллаев Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда.