locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Қўрқоқ олдин мушт кўтарар!\", ёхуд ҳиссиётга берилмаслик керак!

Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages
ЖЧ. Саралаш. Осиё
05.06.2025, Як.
БАА
0
Ўзбекистон
0

5 июнь. Ўзбек халқи учун яна бир катта байрам остонаси. Футбол бу миллионлар ўйини ва ўша тарихий сана куни бу ўйин “миллионлар ўйини”га айланиб кетмаса бўлгани.

Бирлашган Араб Амирликларида қизиқ ишлар бўлмоқда. Аввалига учрашув бўлиб ўтиши керак бўлган стадион сиғими жиҳатидан энг кичигига ўзгартирилди. Бундай ҳолатда табиийки меҳмон жамоа мухлисларига жуда ҳам оз миқдорда чипталар берилади ва ўзбеклар учун Дубай, Шаржа каби шаҳарлар бир қадам бўлиб қолганини мезбонлар ҳам яхши билишади. Иккинчи қадамда эса меҳмонлар учун ажратилган секторлардан бошқа ҳеч қайси ҳудуддан чипта сотиб олиш имконисиз қилиб қўйилди, яъни мезбон секторларидан чипта сотиб олиш учун БАА ID картаси талаб этилди. Ҳатто, хабарларга кўра Амирликлар фуқаролигига эга бўлган ўзбек миллатига мансуб инсонларга ҳам чипта бериш тақиқланди.

Халқимизнинг ажойиб мақолида: “қўрқоқ олдин мушт кўтарар”,-деганларидек, рақибимиз биздан қаттиқ қўрқаяпганини очиқчасига билдириб қўяётгандек гўё. Чунки, терма жамоамизнинг кайфиятига таъсир ўтказиш ишлари ҳали ҳам тўхтамади. Энди бу сафар кўплаб журналистларни аэропортда ўн соатлаб ушлаб туришаяпти. Гарчанд, уларда ҳамма нарса қонуний ҳамда баҳсни ёритиш учун аккредитациялари бор бўлса ҳам. Бу билан БАА томонидагилар бевосита бўлмаса ҳам, билвосита терма жамоамизга таъсир ўтказишни режа қилган бўлса ажаб эмас. Чунки, барибир терма жамоамиз бўлаётган воқеалардан хабардор бўлади, балки аллақачон бўлган ҳам.

Ҳали ҳаммаси эмасдир балки, нега дейсизми? Ўйингача қандайдир ғалати ишлар бўлишда давом этиши мумкин. Айтайлик меҳмонхонада совутгичлар ишламасдан қолиши, ёки терма жамоамизга қилиниши керак бўлган хизматлар аъло даражада бажарилмаслиги мумкин, бунисига ҳам тайёр туриш керак. Яна бошқа бир хабарларга кўра, дубайдаги кўплаб ўзбеклар биргаликда ишлайдиган жойларга бориб терма жамоамизга кучли муҳлислик қилиш, ёки ўйин куни стадионга ташриф буюриш каби ишларни тақиқлаб, тилхат олишаётганмуш бунисига нима дейсиз?

Ўйин куни дуч келиниши мумкин бўлган яна бир муаммо, ҳакамлар. Кенгурулар юртидан келган ҳакам кичик ҳуштаклар билан ҳар бир вазиятга ҳалалқит бериши мумкин. Бундай ҳолатларда ҳам ҳиссиётга берилмасдан, совуққонликни ушлаб туриш муҳим. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳар қандай ҳолатда ҳам БАА терма жамоасидан бир бош устун ва буни майдонда ҳам исботлай олади. Таркибдаги футболчилар ўзи ўйнаётган чемпионатларда совринларни қўлга киритиб, кўтаринки кайфият билан терма жамоа лагерга келиб қўшилишди. УФА саҳифаларида футболчилардаги хотиржамлик, ишонч, хоҳиш ва иштиёқ акс этган суратларни кўриш мумкин. Насиб қилса, терма жамоамиз футболчилари ўша оқшом рақибни аяб ўтиришмайди ҳамда тарих учун ҳам, бугунги бўлаётган ишлар учун ҳам “қасос” олишади.

Сизчи? Бўлаётган воқеаларга қандай муносабатдасиз ва эртадан кейин бўлиб ўтадиган учрашувни қаерда, ким билан томоша қилишни режалаштираяпсиз?

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг