locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Real\" бош мураббийлиги учун олти номзод бор, сизнингча қайси бири амалга ошиши мумкин?

Мақолалар
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
"Real" бош мураббийлиги учун олти номзод бор, сизнингча қайси бири амалга ошиши мумкин?
Photo: gettyimages

Мадриднинг “Real” клуби кейинги бир неча ҳафта ичида бош мураббий Карло Анчелотти билан хайрлашиб, италиялик мутахассис ўрнига янги ном билан саргузаштларни давом эттиришни дастиқлади.

Дон Карло “Real Madrid”даги фаолияти давомида 15 та совринни қўлга киритди. Шулардан 3таси Европа чемпионлар лигаси кубоги бўлса, иккитаси Ла лига чемпионлигидир. Лекин, 65 ёшли мураббий қўл остида “Real” бу мавсум кўплаб қийинчиликларга дуч келди. Анчи 26 апрел куни бўлиб ўтадиган Испания кубоги финалида “Барселона”га қарши баҳсдан сўнг, клубни тарк этиши мумкинлиги тобора аниқлашиб бормоқда.

Маълум бўлишича, Анчелоттии ўрнига ҳозирча олти номзор “қироллик клуби”ни бошқаришга асосий номзод ҳисобланади. Келинг, ушбу номзод мураббийларга тўхталиб ўтамиз:

Хаби Алонсо

Мураббийлар рўйхатидан “Real Madrid”нинг собиқ уч футболчиси ўрин олган. Ушбу номзодлар орасида Хаби Алонсо "Сантьяго Бернабеу"га бош мураббий сифатида қайтишга энг асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Собиқ Испания терма жамоаси футболчиси “Real” сафида 236 марта майдонга тушиб, Испания чемпионлиги, Испания кубоги ва чемпионлар лигаси каби совринларни қўлга киритган.

Алонсо 2017 йилда бутсаларини михга илгандан кейin, “Real”нинг U14, кейинроқ эса “Real Соседад”нинг “B” жамоасини бошқарди.

2022 йил октябр ойида Германиянинг “Байер” клуби сафида ўзининг илк асосий жамоа бош мураббийи сифатидаги фаолиятини бошлади.

43 ёшли иқтидорли мураббий ўзининг қўл остидаги жамоаси билан биргаликда 2023-24 йилги мавсумда фантастик даврни бошидан ўтказди. Клуб бутун мавсум давомида енгилмас жамоага айланди ҳамда Германия чемпионлиги ва Германия кубогини қўлга киритди.

Шунингдек, Хаби Алонсо Шогиртлари ўша йили Европа лигаси финалигача етиб бора олди. Ажойиб мураббий ҳозирги кунгача дунёнинг энг яхшиларидан бири бўлиб турибди. Агар “Real Madrid” Алонсонни ўз жамоасида кўрмоқчи бўлса, 15-20 миллион фунт стерлинг миқдорида товон пулини “Байер”га тўлаши керак бўлади.

Давоми бор…

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг