\"Милан\"да можаро! Ким қолади ва ким кетади?
Ғазаб ва пир бўлган ҳафсалага тўла узун тун. “Милан” бу мавсумдаги энг катта мақсади бўлган Италия кубогини юта олмади.

Гап шунчаки 1:0 ҳисобдаги мағлубият ҳақида эмас, балки “Болоня”нинг ғалаба ишқида ёниши ва амалда ҳам рақибдан устунлигини исботлай олгани “Милан” учун ҳақиқий фожиа эди.

Фожиа бўлганда ҳам рақибдан кучлироқ эканлигини олдиндан билиб, лекин ҳамма нарсадан қуруқ қолишни томоша қилиш учун “Олимпико” ўйингоҳига ташриф буюрган ва стадион секторларини тўлдириб ўтирган йигирма тўққиз мингдан зиёд мухлисни ишончига хиёнат қилишни ҳақиқий трагедия деса бўлади.

Хайр Консейсао! Ўйиндан кейинги вазиятлар “қизил ва қоралар” дунёсидаги салбий ҳиссиётлар бўронига айланди, ҳақиқий бўрон! Аввалига бош мураббий Серхио Консейсаонинг собиқ “Милан”чи Калабрия билан қўл бериб кўришмагани, кейинчалик эса иккинчи ўрин учун берилган медални бўйнига тақиб олмагани унинг асаблари жойида эмаслигини сезиш учун кифоя эди.

Португалиялик мураббийнинг “россонери”лар билан бўлган саргузаштлари тушкун ҳолатда якунланадиган бўлди, чунки лигадаги сўнгги ғалабалар ҳам евроқубоклар учун етарли бўлмаслиги деярли аниқ. Собиқ “Порту” мураббийи мавсум охирида “Милан”дан истеъфога чиқарилади ҳамда бу тушунмовчиликлар, ички жанжаллар, ўртача натижалар ва ҳатто муҳитга нисбатан ёмон ҳис-туйғулардан иборат беш ойлик саёҳатнинг тугаши бўлади.

"Қизил-қоралар"нинг мағлубиятида бир қанча сабаблар бор. Балки, Консейсао асосийси эмасдир, лекин бу кечаги оқшомда содир этилган қўпол хатоларда унинг айби йўқ дегани эмас. Афтидан, раҳбарият унинг ўрнига италиялик мутахассис Аллегрини олиб келишни режалаштираётган кўринади.

Бу омадсиз мавсум “россонери”лар ҳақида қайғурадиган инсонларнинг келажак борасидаги баҳс-мунозаралари учун жуда ҳам катта хатоларга йўл қўйган бошқарув тизимининг камчиликларини очиб берди. Жоржи Фурлани “Олимпик”нинг марказидан туриб ҳеч қандай инқилобий ўзгаришлар бўлмаслигини айтди. Иброҳимовичдан, Кровискигача, Монкададан тортиб қолган ҳамма ишчилар ўз жойида қолади.

Ҳозирча янги спорт директори номзоди бўшлиғича қолмоқда. Игли Таре аллақачон номзодлар қаторидан ўчирилган. Дами́ко ҳали ҳам яхши вариант, лекин "Аталанта" уни қўйиб юборишни хоҳламайди. Кўрамиз, балки кечаги аламли мағлубият Фурлани учун қаттиқ таъсир қилган бўлса, кимнидир ушбу лавозимга тезроқ таклиф қилар, балки бу Паратиси бўлар. Бу ёғини вақт кўрсатади.

Нима деб ўйлайсиз, сизнингча “Милан”нинг муаммолар гирдобида ўралашига нима сабаблар бор?