Лука Йович \"Милан\"ни тарк этади
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images
Сербиялик ҳужумчи Лука Йович ёзда “Милан”ни тарк этади, дея хабар беради Gazzetta dello Sport.
Қайд этилишича, “россонерилар” 27 ёшли форвард билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган. Унинг клуб билан битими 30 июнь кунига ўз ниҳоясига етади ва у эркин агент сифатида “Милан”дан кетади.
Футболчи хизматига “Круз Азул” ва “Ботафого” жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Йович фаолиятини Америка қитъасида давом эттириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Лука 2023 йилда “Фиорентина”дан “Милан”га 500 минг евро эвазига келиб қўшилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист