locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алишер Тўйчиев: «Ўзбекистон терма жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга киритишга чин дилдан ишонаман»

Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алишер Тўйчиев: «Ўзбекистон терма жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга киритишга чин дилдан ишонаман»
PHOTO: Telegram
ЖЧ. Саралаш. Осиё
05.06.2025, Як.
БАА
0
Ўзбекистон
0

Sports24.uz Тожикистон миллий терма жамоаси ҳамда “Баркчи” клуби дарвозабонлар мураббийи, шунингдек фаолияти давомида Дўшанба шаҳрининг Истиқлол, ўзимизнинг Янгиер, Машъал, Насаф, Металлург клубларида дарвозани қўриқлаган инсон Алишер Тўйчиев билан боғланиб, бугунги ўйин ва Марказий Осиё футболи ҳақидаги фикрлари билан қизиқди:

"Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга чин дилдан ишонаман. Бунинг учун ҳар бир ўзбекнинг умумбашарий ёрдами, эътиқоди ниҳоятда муҳим. Бу биргаликда эришиш мумкин бўлган умумий орзу.

Ҳақиқий профессионаллар провокацияларга берилмайди. Уларнинг олдига аниқ мақсад қўйилган ва унга эришиш йўлида бор куч-ғайратларини сарфлашади. Рақибнинг кичик провокациялари билан чалғитишга бўлган ҳаракати Ўзбекистон терма жамоасининг консентрациясини йўқотиш учун қилинган ҳаракатлардир.

Тожикистонда ҳам футбол сезиларли ўсишни кўрсатмоқда ва мен бу ривожланишда давом этишига ишонаман. Тожикистон ёшлар даражасида яхши натижаларга эришмоқда, бу эса салоҳиятдан далолат беради. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, Осиё ва дунёда рақобат доимий равишда кучайиб бормоқда: бошқа давлатлар ҳам бир жойда турмаяпти, фаол сармоя киритмоқда ва такомиллашмоқда. Бу қўшимча қийинчилик туғдиради ва янада кўпроқ ишлашга ундайди.

Агар Марказий Осиё Осиё Кубогига мезбонлик қилса, бу, албатта, ўзгача ва ўзига хос воқеа бўлади. Бу минтақа имкониятларини дунёга кўрсатади. Бу кубокни ўз майдонида қўлга киритиш, албатта, унутилмас ва бутун Марказий Осиё футболи учун энг яхши лаҳза бўлади",-дейди мутахассис

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг