locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик теннисчилар Уимблдон баҳсларини бошлайди

Буюк Британияда мавсумнинг учинчи «Катта Дубулға» турнири – Уимблдон баҳслари старт олмоқда.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик теннисчилар Уимблдон баҳсларини бошлайди
photo: Tennis Uzbekistan

Буюк Британияда мавсумнинг учинчи «Катта Дубулға» турнири – Уимблдон баҳслари старт олмоқда.

Аёллар ўртасидаги саралаш мусобақасида Ўзбекистон шарафини Мария Тимофеева ва Полина Кудерметова ҳимоя қилади. Мария Тимофеева саралаш турнирида биринчи рақам остида таснифланган бўлса, Полина Кудерметова ҳам асосий тўр йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камила Раҳимова ўз рейтинги орқали Уимблдоннинг асосий тўрига тўғридан-тўғри йўлланма олди ва мусобақани асосий босқичдан бошлайди.

Саралашнинг илк босқичида Мария Тимофеева америкалик Whitney Osuigwe'га, Полина Кудерметова эса франциялик Jessika Ponchet'га қарши кортга чиқади.

Теннисчиларимизга Уимблдонда омад тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг