Ўзбекистон вакили Камилла Раҳимова Пекинда ўтаётган WTA 1000 China Open турнирининг учинчи босқичига йўл олди
Иккинчи босқичда Камилла дунёнинг 26-ракеткаси, канадалик Лейла Фернандесни уч сетлик баҳсда — 6:2, 4:6, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
photo: gettyimages

Фернандес фаолияти давомида WTA рейтингида 13-ўрингача кўтарилган ва 2021 йилги US Open финалчиси ҳисобланади.
Ушбу ғалаба эвазига Камилла турнирда 65 рейтинг очкоси ва 61 865 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини кафолатлади.
Камиллага кейинги босқичда омад тилаймиз!