locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон теннисчилари Billie Jean King кубогини ғалаба билан якунлашди

Терма жамоамиз Сингапурни мағлуб этиб мусобақани 7-ўрин билан якунлади
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон теннисчилари Billie Jean King кубогини ғалаба билан якунлашди
Расм: Olamsport.uz

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида аёллар ўртасида теннис бўйича Billie Jean King кубогининг II Осиё/Океания гуруҳи баҳслари давом этмоқда. Гуруҳ босқичида омад кўрсата олмаган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 7-8-ўринлар учун кечган баҳсда якунлади. Қизларимиз ҳал қилувчи учрашувда Сингапур терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди.

Биринчи бўлиб кортга чиққан Нигина Алимова Тонг Оудрейга ҳеч қандай имконият қолдирмади — 6/0, 6/0. Кейинчалик Сабрина Олимжонова ҳам ўз учрашувини ишончли тарзда якунлади — у Эва Мари Десвинесни 7/6(4), 6/0 ҳисобида мағлуб этди.

Оқгул Омонмуродова сардорлигидаги терма жамоамиз кеча гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинда Эронни 2:1 ҳисобида енгган эди. Бу натижа Ўзбекистон учун гуруҳдаги ягона ғалаба бўлди. B гуруҳида қизларимиз 1 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этди.

Сўнгги беллашувда A гуруҳида 4-ўринни эгаллаган Сингапур устидан қозонилган ғалаба натижасида терма жамоамиз мусобақани 7-ўринда якунлади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг