Ўзбекистон қизлар терма жамоаси ITF World Junior Tennis Competition (WJTC) Asia/Oceania Final Qualifying турнирида иштирок этди
Мусобақа давомида жамоамиз кучли рақибларга қарши баҳс олиб борди.
photo: Tennis Uzbekistan
Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Малайзиянинг Кучинг шаҳрида ўтказилган ITF World Junior Tennis Competition (WJTC) Asia/Oceania Final Qualifying турнирида иштирок этди.
Мусобақа давомида жамоамиз кучли рақибларга қарши баҳс олиб борди. Гуруҳ босқичида қизларимиз Япония, Корея ва Гонконг жамоаларига қарши ўйинларда мағлуб бўлди.
Кейинги учрашувларда эса жамоамиз Хитой Тайпейи, Вьетнам ва Индонезия терма жамоалари устидан ғалаба қозониб, якунда 9-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу турнирда қизларимиз 15-ўринни қайд этганди. Бу йилги натижа жамоанинг сезиларли ўсишини кўрсатади.
Қизларимизни натижа билан табриклаймиз ва кейинги мусобақаларда омад тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор