locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Billie Jean King Cup Juniors турнирини ТОП-6 таркибида якунлади

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилган Billie Jean King Cup Juniors Asia/Oceania Final Qualifying мусобақаси ўз якунига етди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Billie Jean King Cup Juniors турнирини ТОП-6 таркибида якунлади
photo: Tennis Uzbekistan

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилган Billie Jean King Cup Juniors Asia/Oceania Final Qualifying мусобақаси ўз якунига етди.

Ўзбекистон қизлар терма жамоаси турнирни 6-ўрин билан якунлаб, Осиё ва Океаниянинг энг кучли жамоалари қаторида жой олди. Мусобақа давомида теннисчиларимиз кучли рақибларга қарши муносиб кураш олиб бориб, қимматли халқаро тажриба тўплади.

Турнир якунларига кўра Япония, Корея, Хитой Тайпейи ҳамда Австралия терма жамоалари кучли тўртликдан жой олиб, ноябрь ойида Чехияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланма қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоасини мусобақадаги муносиб иштироклари билан табриклаймиз ва келгуси стартларда омад тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг