Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Малайзияда ўтаётган Davis Cup III Осиё/Океания гуруҳи мусобақасини ғалаба билан бошлади
Гуруҳ босқичининг илк учрашувида терма жамоамиз Сингапур устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Теннис
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: gettyimages
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтаётган Davis Cup III Осиё/Океания гуруҳи мусобақасини ғалаба билан бошлади.
Гуруҳ босқичининг илк учрашувида терма жамоамиз Сингапур устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Яккалик баҳсларида Сергей Фомин Билл Чанни 6:4, 7:6(5) ҳисобида мағлуб этди. Амир Милушев эса Жаден Дьюандакага 6:7(3), 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Жуфтлик баҳсида Дамир Абдусамадов ва Сергей Фомин Билл Чан ҳамда Максимус Ксавьер Вонг жуфтлигини 7:5, 3:6, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, Ўзбекистон терма жамоасига ҳал қилувчи ғалабани тақдим этди.
Ўзбекистон А гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳдаги рақиблари Сингапур, Иордания ва Филиппин терма жамоаларидир.