locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Billie Jean King Cup’ни ғалаба билан бошлади!

Яккалик баҳсларида Нигина Алимова Юханса Пеирисни 6:1, 6:3 ҳисобида, Севил Юлдашева эса Динара Де Силвани 6:1, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, жамоамизга муҳим икки очкони тақдим этди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Billie Jean King Cup’ни ғалаба билан бошлади!
photo: Tennis Uzbekistan

Малайзияда ўтаётган Billie Jean King Cup Asia/Oceania Group II мусобақасининг илк учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Шри-Ланка устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Яккалик баҳсларида Нигина Алимова Юханса Пеирисни 6:1, 6:3 ҳисобида, Севил Юлдашева эса Динара Де Силвани 6:1, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, жамоамизга муҳим икки очкони тақдим этди.

Жуфтликлар учрашувида Кейра Ким ва Фотима Маҳмудова рақибларига қарши муносиб кураш олиб борди, бироқ учрашув тақдирини ҳал қилган ҳал қилувчи супер тай-брекда имкониятни бой берди — 3:6, 7:5, 8:10.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси турнирни ғалаба билан бошлаб, гуруҳ босқичидаги илк муҳим қадамни ташлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг