locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ёш юлдузлар баҳси: Фарғонада халқаро теннис турнири авжида

12 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасидаги халқаро мусобақа қизғин паллага кирди
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ёш юлдузлар баҳси: Фарғонада халқаро теннис турнири авжида
Расм: Gazeta.uz

Фарғона шаҳри яна бир бор халқаро спорт муҳитини ҳис этмоқда — “Истиқлол” теннис мажмуаси ATF томонидан 12 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ташкил этилган нуфузли халқаро теннис турнирига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа Марказий Осиё давлатлари терма жамоалари ўртасидаги чемпионатнинг саралаш босқичи сифатида ўтказилмоқда. Ўзбекистон билан бирга Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган иқтидорли ёш спортчилар ғалаба учун баҳс олиб бормоқда.

Беллашувлар илк кунлариданоқ юқори суръат ва муросасиз кураш билан бошланди. Юртимиз ёш теннисчилари ҳамда меҳмон спортчилар ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Халқаро мусобақа жорий йилнинг 18 июн кунига қадар давом этади. Ушбу давр мобайнида қизиқарли ва кучли ўйинлар теннис ишқибозларига катта завқ улашиши шубҳасиз.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг