locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Янник Синнер мавсумдаги бешинчи совринини қўлга киритди

Италиялик теннисчи аввалроқ «Мастерс» турнири ғолибига айланди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бугун, 17 май куни дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, италиялик Янник Синнер Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлиб ўтган «Мастерс» турнирида чемпионликни қўлга киритди. Ҳал қилувчи баҳсда у жаҳон рейтингида 25-ўринни эгаллаб турган норвегиялик Каспер Руудни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Бу италиялик теннисчи учун жорий мавсумдаги бешинчи соврин бўлди. Синнер бундан аввал Индиан-Уэллс, Майами, Монт-Карло ва Мадридда ўтказилган мусобақаларда ҳам бош совринга эга чиққан эди.

Рууд ва Синнер ўртасидаги учрашув 1 соат-у 44 дақиқа давом этди. Шу вақт ичида Италия вакили 2 та эйс қайд этди, бирор марта қўш хатога йўл қўймади ва 5 та брейк-пойнтдан 3 тасини ўз фойдасига ҳал қилди.

Римдаги ушбу ғалаба Янник Синнерга фаолиятида янги саҳифа очиш имконини берди — у теннис тарихида кетма-кет 6 та «Мастерс» турнирида ғолиб чиққан илк спортчига айланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг