locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Яна бир россиялик теннисчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Аввалроқ уч нафар ракетка устаси ҳам маҳаллийлаштирилганди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Яна бир россиялик теннисчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
ФОТО: Getty Images

Жаҳон рейтингида 92-ўринда бораётган россиялик теннисчи Полина Кудерметова Халқаро теннис федерацияси (ITF) расмий сайтида Ўзбекистон байроғи остида қайд этилди. Ҳозирча спортчи томонидан спорт фуқаролигини ўзгартиргани ҳақида расмий баёнот берилмаган.

Аввалроқ уч нафар россиялик теннисчи спорт фуқаролигини ўзгартиргани маълум бўлганди. Хусусан, Камилла Рахимова ва Мария Тимофеева эндиликда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади, Анастасия Потапова эса Австрия терма жамоаси сафида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, декабр ойи бошида Полина Кудерметова Франциянинг Анже шаҳрида бўлиб ўтган WTA-125 тоифасидаги турнирда чорак финалга чиқа олмади. Иккинчи босқичда у Германия вакиласи Анна-Лена Фридзамга (WTA рейтингида 193-ўрин) 3:6, 6:1, 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг