WTA рейтинги: Влада Якшибарова 30 поғона юқорилаб, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди
Жаҳон аёл теннисчиларининг энг сўнгги рейтинги эълон қилинди. Халқаро теннисчилар уюшмаси (WTA)нинг 26 май ҳолатига янгиланган рўйхатида бир қатор ўзгаришлар қайд этилди.
Беларуслик Арина Соболенко 10 683 очко билан пешқадамлигини мустаҳкамлаб турибди. Уни америкалик теннисчилар — Коко Гофф (2-ўрин) ва Жессика Пегула (3-ўрин) кузатиб боришмоқда. Шунингдек, Елена Рибакина Страсбург турниридаги ғалабаси орқали бир поғона юқорилаб, 11-ўринга кўтарилди.
Ўзбекистонлик спортчиларимиз орасида эса муҳим ўзгариш рўй берди. Мамлакатимизнинг янги биринчи ракеткаси — Влада Якшибарова. У ўтган ҳафтадаги муваффақиятли натижалари орқали 30 поғона юқорилаб, 888-ўринга чиқди. Бу билан у аввалги етакчи — Нигина Абдураимовани ортда қолдирди. Нигина бугунги кунда 942-поғонада жойлашган.
Қолган теннисчиларимиз рейтингда бироз пастлади:
WTA рейтинги. 26 май ҳолатига кўра Топ-10:
1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) — 10 683
2. (2) Коко Гофф (АҚШ) — 6 863
3. (3) Жессика Пегула (АҚШ) — 6 243
4. (4) Жасмине Паолини (Италия) — 5 865
5. (5) Ига Свёнтек (Польша) — 5 838
6. (6) Мирра Андреева (Россия) — 4 986
7. (8) Чжэн Циньвэнь (Хитой) — 4 368
8. (7) Мэдисон Киз (АҚШ) — 4 184
9. (9) Эмма Наварро (АҚШ) — 3 879
10. (10) Паула Бадоса (Испания) — 3 684
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг жорий ўрни:
888 (918). Влада Якшибарова — 27 очко (+30)
942 (935). Нигина Абдураимова — 22
1354 (1348). Милана Масленкова — 5
1377 (1374). Сабрина Олимжонова — 4
1402 (1397). Дарья Шубина — 3