locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

W15 Tashkent 2. Абдураимова учта матчболни сақлаб, драматик ғалабага эришди

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
W15 Tashkent 2. Абдураимова учта матчболни сақлаб, драматик ғалабага эришди
Расм: Gazeta.uz

Пойтахтимизда теннис бўйича W15 тоифасидаги Tashkent 2 халқаро турнири қизғин паллада давом этмоқда. 11 июн куни бўлиб ўтган 1/16 финал баҳсида ҳамюртамиз Нигина Абдураимова жуда мураккаб ва драматик беллашувда ғалабани тантана қилди. У 2 соат 46 дақиқа давом этган уч сетлик жангда беларуслик Дарья Хомуцянскаяга қарши ўйинни 7/5, 2/6, 7/5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Айтиш жоизки, Абдураимова ҳал қилувчи сетда учта матчболни қайтариб, ғалабани илиб кетди. Бу икки теннисчи учун ўзаро илк учрашув бўлди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси ҳисобланган Нигина WTA рейтингининг 974-поғонасида, рақиби эса 900-ўринда жойлашган.

12 июн куни Абдураимова турнирнинг биринчи рақамли участнигиси — россиялик Екатерина Рейнгольдга қарши кортга чиқади. Жаҳон рейтингида 479-ўринни эгаллаб турган Рейнгольд илк босқичда ватандоши Кира Батайкинани 6/4, 6/4 ҳисобида мағлуб этган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг