locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

W15 Tashkent 2. Абдураимова биринчи ракеткага қарши курашда ютқазди

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
W15 Tashkent 2. Абдураимова биринчи ракеткага қарши курашда ютқазди
Расм: Olamsport.uz

Пойтахтимизда теннис бўйича W15 тоифасидаги Tashkent 2 халқаро турнири қизғин палласига кирган. Яқинда якун топган 1/8 финал баҳсида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова турнирнинг биринчи рақамли рақеткаси — россиялик Екатерина Рейнгольдга қарши майдонга тушди. Жаҳон рейтингида 479-ўринни эгаллаб турган Рейнгольд икки сетда йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 6/1, 6/3.

Маълумот учун, Абдураимова WTA рейтингида ҳозирча 974-поғонада жой олган. Шу tariqa, у мусобақани 1/8 финалда тарк этди.

Айни пайтда мусобақада ўзбекистонлик теннисчилардан фақатгина Сабрина Олимжонова қолган. У навбатдаги босқичда россиялик Паншинага қарши баҳс олиб боради.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг