locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда “Generations United Tennis Series” теннис турнири муваффақиятли ўтказилмоқда

Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида ACWA Power ва Ўзбекистон Теннис Федерацияси ташаббуси билан “Generations United Tennis Series” теннис турнири бўлиб ўтди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда “Generations United Tennis Series” теннис турнири муваффақиятли ўтказилмоқда
photo: Tennis Uzbekistan

Бугун Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида ACWA Power ва Ўзбекистон Теннис Федерацияси ташаббуси билан “Generations United Tennis Series” теннис турнири бўлиб ўтди.

Тадбир Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF) доирасида ташкил этилиб, бизнес вакиллари, давлат ташкилотлари, халқаро ҳамжамият ва жамоатчилик вакилларини бир майдонда жамлади.

Турнир “Generations United” ижтимоий ташаббуси доирасида ўтказилиб, авлодлар ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш, менторлик маданиятини мустаҳкамлаш ҳамда ёшлар ва катта авлод вакиллари ўртасида тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилди.

Тадбир дастуридан турнирнинг расмий очилиш маросими, “Generations United” маҳорат дарси, авлодлараро Tie-Break Slam мусобақаси, шунингдек, TIIF иштирокчилари ўртасидаги асосий теннис баҳслари ўрин олди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг